16 Октябр 2023 йил 4989

9 ой якуни бўйича профилактика хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан танқидий руҳда муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш давомида бошқарма бошлиғининг ўринбосари Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник О.Т.Абдуллаев ўтган 9 ой давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ўзининг хизматини виждонан бажариб, бошқа ходимларга намуна кўрсатган ҳамда қилган жиноятини яшириш учун унга пора таклиф қилган фуқаро бўйича раҳбариятга ўз вақтида ахборот бериб уни жиноят кодексининг 211 моддаси билан жавобгарликка тортилишига ташаббус кўрсатган Оқолтин тумани профилактика инспектори катта лейтенант Н.Н.Эргашев пул мукофоти билан рағбатлантирилиб, унинг ота-онасига эсдалик совғалари берилди.

Шу  билан бир қаторда камчиликларга йўл қўйган профилактика хизмати ходимларини фаолияти қониқарсиз деб баҳоланиб, ушбу йўналишда ўз хизмат вазифасини сидқидилдан бажармаган бир қатор ходимларга интизомий жазолар берилди.

Йиғилиш якунида йўл қўйилган камчиликлардан тўғри хулоса қилган ҳолда келгусида жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech