10 Ноябр 2021 йил 645

6 миллион сўмга қассобчиликни ўргатмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди.

Боёвут тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Боёвут тумани Марказ маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Т томонидан туман ҳудудида фуқароларни ишончига кириб фуқаролар Л.Вдан нархи 10 000 000 миллион сўм бўлган қора мол олганлиги, С.Т дан 55 бош қўйларини сотмоқчилигини айтиб 400 АҚШ доллари олганлиги шунингдек Сардоба туманида истиқомат қилувчи М.И дан қассобчиликни ўргатаман деб 6 000 000 сўм олиб фирибгарлик қилиб юрганлиги аниқланди. Унинг жиноий фаолиятига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро Д.Т туман ҳудудида қўлга олинди.

Ҳозирда фуқаро Д.Т га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-модда 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech