23 Май 2023 йил 354

54 дона оғулар ашёвий далил сифатида олинди.

Олинган тезкор маълумотга кўра, 1991 йилда Янгиер шаҳрида туғилган, 3 нафар фарзанднинг онаси, Янгиер шаҳрида яшовчи М.Д ва 1981 йилда туғилган, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро С.Алар Тошкент шаҳридан таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган дори воситасини сотиб олиб келишиб, Сирдарё вилоят ҳудудида ўтказиш билан шуғулланиб келаётганликлари ва ҳозирда фуқаро М.Д Тошкент шаҳридан олиб келаётган дори воситалардан бир қисмини 1992 йилда туғилган фуқаро Х.Сга ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланган.

Шундан сўнг ДХХ Сирдарё вилоят бўйича бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида, Янгиер шаҳар ҳудудида жойлашган “Янгиер” блок постида, Янгиер шаҳар йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Спарк русумли автомашина тўхтатилиб, автомашинада бўлган хайдовчи Х.С ва автомашинада бўлган йўловчилар туширилиб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганда, фуқаро Х.Снинг эгнидаги бўлган жинси шими олд чап чўнтагидан 2 дона “Тропикамид” номли дори воситаси ҳамда автомашина салонида бўлган фуқаро М.Дга тегишли бўлган аёллар қора рангли сумкасидан 1 дона конвалютадаги 12 дона ва 1 дона қирқилган конвалютадаги 2 дона “Регапен” номли ҳамда фуқаро М.Днинг кийими ичидан қора рангли целлофан пакетга солинган 2 дона конвалютадаги жами 28 дона “Регапен” номли ва 10 дона “Тропикамид” номли таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, автомашина кўздан кечирилган, 2 дона таг қисми тешилган елим идишлар (баклашка) ва 1 дона электрон торози борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Тезкор тадбир жараёнида жами 12 дона “Тропикамид” номли ва 42 дона “Регапен” номли дори воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Терговга қадар текширув жараёнида, фуқаролар Х.С, С.А ва М.Длар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддасига асосан ушланган.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech