20 Апрел 2022 йил 911

250 граммли идишларда «наша» гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётган шахс аниқланди.

Ховос тумани ИИБ ходимлари томонидан Ховос тумани, Ховос шаҳарчасида яшовчи фуқаро Ж.Т нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадонида жами 6 дона қора рангли, 250 граммли, қоғоздан ишланган идишларда, 3-5 см узунликдаги таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган наша гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Суд кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, Ж.Т.дан олинган ўсимликлар таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидраканнабинол мавжуд бўлиб, бу ўсимлик наша ўсимлик эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖиноятКодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech