“25 октябр Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Сирдарё академик лицейида “25 октябр Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ички ишлар вазирининг байрам табригини ИИВ Касбий тайёргарлик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Ф.А.Базаров ўқиб эшиттирди. Академик лицей ўқувчилари томонидан айтилган шеʼрлар, қўшиқлар ҳамда Сирдарё тумани Маданият бўлими санʼаткорлари ижросидаги доира садолари, куйлаган тароналар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. Тадбир сўнгида лицей раҳбарияти томонидан ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишда ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган ўқитувчи-мураббийлар ва фахрийлар кенгаши аъзоларига эсдалик совғалари, ўқишда ва лицей ҳаётида фаол иштирок этаётган ўқувчиларга лицей директори томонидан “Ташаккурнома” лар топширилди. Шундан сўнг фахрийлар, педагог-ўқитувчилар ва ишчи-хизматчилар учун байрамона дастурхон ёзилиб, куй-қўшиқлар билан тадбир кўтаринки кайфиятда давом этди.