16 бош қўй ва эчкиларни ўғирлаган шахслар аниқланди.
Жорий йилнинг 29 октябрь куни Ховос тумани ИИБга, Ховос тумани Мустақилликнинг 25 йиллиги маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Ш жорий йилнинг 29 октябрь куни соат тахминан 01:00.ларда яшаш хонадонида жойлашган қўйхонасидан жами бозор нархи 18 000 000 сўмлик 13 бош қўй ва 3 бош эчкиларини ўғирлаб кетганлиги юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Ховос тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятни К.В, Ж.Ш ва Э,Т лар содир этганлиги аниқланиб, 13 бош қўй ва 3 бош эчкилар Ховос шаҳарчаси, Чаманзор маҳалласида жойлашган К.В ни қурилиши тугалланмаган уйида далилий ашё сифатида олиниб, жазо муқаррарлиги таъминланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в», «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.