10 Декабр 2022 йил 242

"10 декабрь Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун" муносабати ўтказилган "Заковат" интеллектуал ўйинида ғалаба қўлга киритилди.

"10 декабрь Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун" муносабати Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши томонидан "Заковат" интеллектуал ўйини ташкиллаштирилди. Ушбу "Заковат" ўйинини ўтказишдан асосий мақсад Сирдарё вилояти ёшларининг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш, бу борада билимли ва салоҳиятли ёшларга иқтидорини намоён этишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, вилоят ёшлари ўртасида илмни қадрлаш, билим олишга интилиш каби тушунчаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйинида зукко, билимдон ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган йигит-қизлар мантиқий саволларга берган жавоблари орқали ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Муросасиз, қизғин ўтган "Заковат" ўйинида Сирдарё вилояти ИИБнинг тажрибали ходимлари 1-ўринни, Гулистон давлат университети жамоаси иккинчи ва Миллий гвардия Сирдарё вилояти қўриқлаш бошқармаси жамоаси учинчи ўринни эгалладилар. Ғолиб жамоалар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши томонидан диплом ҳамда китоблар билан тақдирландилар.

Text to speech