16 Июн 2022 йил 270

Янгиер шаҳар сектор раҳбарлари 3-сектор ҳудудидаги “Давлатобод” маҳалласида сайёр қабул ўтказди

2022 йил 16 июн куни Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари майор Б.И.Худайбергенов Янгиер шаҳар “Давлатобод” маҳалласи ҳудудида ёшлар билан “Сайёр қабул” ўтказди. Учрашув давомида аҳоли турмушида учраётган тўсиқлар, муаммолар ҳамда уларни ечими бўйича таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди. Ушбу ёшлар учрашувида ёшлар томонидан асосан маҳалладаги тиббий хизмат, ичимлик суви минорасини, ички йўлларни таъмирлаш, имтиёзли кредит олиш, болалар спортини ривожлантириш, ўзини ўзи банд қилиш учун субсидиялар олишларида амалий ёрдам бериш каби масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Қабулда фуқаролардан 9 та мурожаат келиб тушиб, улардан 6 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 3 тасининг ижро назоратга олинди. Тадбир сўнгида 5 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолиятини билан шуғулланиши учун субсидия асосида асбоб ускуналар берилди.

Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан Янгиер шаҳар “Маърифат” МФЙ, Янги ой кўчаси, 6/2-уйда яшовчи Холиқулова Юлдузхон Комилжон қизи тикувчилик йўналиши бўйича қисқа ўқув курсларини битирганлиги учун ўзини ўзи банд қилиш мақсадида субсидия асосида тикув машинкаси беришни сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат юзасидан Ёшлар ишлар агентлиги Янгиер шаҳар бўлими томонидан 1 дона тикув машинкаси берилди. Янгиер шаҳар Фазогирлар кўчаси 4/11-уйда яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро Нурмухамедова Азиза Мустафо қизи  мурожаат қилиб гўзаллик салонида ишлатиладиган асбоб ускуналар беришни сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат юзасидан Ёшлар ишлар агентлиги Янгиер шаҳар бўлими томонидан Гўзаллик салонида ишлатиладиган асбоб ускуналар ажратилди.

Бу каби учрашувлардан кейин ёшлар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бирини ижроси таъминланиши бўйича 3-сектор раҳбарияти томонидан шахсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Text to speech