22 Август 2022 йил 279

  Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари ташаббуси билан Янгиер шаҳар “Шодиёна” маҳалласида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ўтказилди.

Фуқароларнинг ишсизлик борасидаги муаммоларини ҳал этилишини таъминлаш, бандлиги таъминланмаган, муқим иш  ўрнига эга бўлмаган  фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 19 август куни 3-сектор шаҳар ИИБ раҳбари Б.И.Худайбергенов ташаббуси билан, шаҳар ҳокимлиги,  Бандликка кўмаклашиш маркази, шаҳар  сектор раҳбарлари ҳамкорлигида  шаҳар Педагогика коллежида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси»  ўтказилди

Унга шаҳримиздаги 19 та корхона, ташкилот, муассаса ва хўжалик юритувчи субъектлар ўзларидаги  мавжуд 112 та бўш иш ўринлари билан иштирок  этдилар. Тадбир давомида бандлик маркази ходимларига 21 нафар ишсиз фуқаролардан мурожаатлар тушиб, улардан 6 нафарига доимий иш ўринларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. 3 нафар фуқаро касбга йўналтириш мақсадида Гулистон мономарказга йўлланма берилди. 12 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилигига оид маслаҳат берилди.

 Янгиер шаҳар Ички ишлар бўлими

Text to speech