19 Июл 2022 йил 255

Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари “Шодиёна” маҳалласи ҳудудида аҳолининг муаммоларини уйма-уй юриб ўрганди

Янгиер шаҳар 3-сектор раҳбари шаҳар ИИБ бошлиғи майор Б.Худайбергенов сектор ҳудудидаги "Шодиёна" маҳалласида сектор рахбарлари ҳамда секторга бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг, 2019 йил 8 январдаги, “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4102-сонли қарори ижроси юзасидан ҳудудда яшовчи фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш мақсадида аҳоли билан тўғридан-тўғри, очиқ мулоқот ўтказди. Сектор раҳбари ва ишчи гуруҳ аъзоларининг уйма-уй юрган ҳолда аҳоли муаммоларини ўрганиш вақтида жами 8 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 4 таси жойида тегишли мутасадди масъул раҳбарлари иштирокида ижобий ҳал этилди. Қолган 4 таси қўшимча муддат талаб этилганлиги сабабли тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди. Ушбу уйма-уй юриб ўрганилганда аҳоли томонидан асосан маҳалладаги ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш, кўчаларни ёритиш, канализация, болалар спортини ривожлантиришда амалий ёрдам бериш каби масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Қабулда 25 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашиб, улардан 8 нафари турли масалаларда мурожаат қилишди. Ушбу мурожаатларнинг 4 таси жойида бартараф этилиб, қолган 4 таси қўшимча муддат талаб этилганлиги сабабли тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Жумладан, Янгиер шаҳар “Шодиёна” МФЙ, Меъморлар кўчаси, 5-уй, 14-хонадонда яшовчи фуқаро Абдуллаева Хажархон мурожаати қилиб, яшаш келаётган кўп қаватли уйининг подъездида аҳолининг уйларига кирган электр симлари тартибсиз бўлиб турганлиги сабабли ушбу электр симларини тартибга солиб беришда ҳамда яшаш хонадонинг том қисмидан ёғингарчилик пайтлари сув ўтиб ноқулайлик туғдираётганлиги сабабли амалий ёрдам сўради. Шаҳар ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан Янгиер шаҳар Уй-жой камунал бўлими, Янгиер шаҳар электр таъминоти корхонаси масъул ходимлари томонидан ушбу камчилик жойида бартараф этилиб электр симлари тартибга келтирилиб сув ўтаётган шиферлар янгисига алмаштирилди.

Бу каби учрашувлардан маҳалланинг ҳар бир кўчаларида яшовчи фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бирини ижроси таъминланиши бўйича 3-сектор раҳбарияти томонидан шахсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Text to speech