Гулистонда дўконлардан тилла тақинчоқлар ўғирлаган аёл қўлга олинди.
Мирзаобод туманида яшовчи С.Ж Гулистон шаҳар, Тараққиёт МФЙ, Туркистон кўчасида жойлашган 6-сонли заргарлик буюмлари сотиш дўконига харидор сифатида кириб, савдо дўкони сотувчисининг чалғиб қолганлигидан фойдаланиб, савдо пештахтаси устида турган фуқаро Н.Ага тегишли нархи 1.500.000 сўм бўлган бир дона тилла узукни ҳамда 65-сонли заргарлик буюмлари сотиш дўконига харидор сифатида кириб, сотув дўкони сотувчисининг чалғиб қолганлигидан фойдаланиб, савдо пештахтаси устида турган фуқаро Р.Шга тегишли бўлган нархи 1.400.000 сўмлик бир жуфт тилла сирғани ўғирлаб кетганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро С.Жга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-М, 3-қ билан “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати