Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасда "Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” юзасидан навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг мажлислар залида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПФ-5775-сон "Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.2021 йилдаги “Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 60-сон Қарорини ижроси юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарлари ва масъул ходимлари қатнашди.
Йиғилишда вилоят ҳудудий комиссияси масъул котиби, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Д.Н.Хаитов йиғилиш қатнашчиларига, “Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 60-сон Қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб, мутасадди ташкилотларни олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида тушунча берди.
Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, керакли жавобларини олишди ва келгусида мутассади бошқарма ва ташкилотлар томонидан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланиб олинди.
Сирдарё вилояти ИИБ