16 Май 2023 йил 227

Сирдарё вилоятида "Нурли маскан орзулари" номли 5 - Республика форуми бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, хусусан кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишдаги ислоҳотларнинг изчиллиги ва тизимлилигини таъминлаш, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларнинг таълим олиши учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш, уларнинг жамиятга мослашувига кўмаклашиш ҳамда қўллаб-қувватлаш борасида ишларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бугун, Сирдарё вилоятида жойлашган "Нурли маскан" мактаб-интернатида "Нурли маскан орзулари" номли 5 - Республика форуми бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган форумда ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ва Сирдарё вилояти сектор раҳбарлари бошчилигида Республикада жойлашган барча Нурли маскан масъул ходимлари билан биргаликда мактаб-интернатида таҳсил олаётган ёшларга яратилган шарт-шароитлар ва ўқувчиларни дарс жараёнлари билан яқиндан танишиб, тажриба алмашилди. Масъуллар томонидан мактаб-интернатида амалга оширилган ишларни Республика миқёсида кенг татбиқ этиш борасида чора - тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбир сўнгида Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи ашула ва рақс ансамбли ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

Text to speech