8 Август 2023 йил 848

Гулистон шаҳрида ўғирлик жинояти содир этилди.

Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро К.М Сирдарё вилояти ИИБнинг 102 хизматига мурожаат қилиб, мурожаатида номаълум шахс яшаш уйидан компьютер ва сумкасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Гулистон шаҳар ИИБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни Гулистон шаҳар Тараққиёт МФЙда яшовчи фуқаро Р.т содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Р.т га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-М 3-қ “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.sirviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: