Жиноятларни олдини олиш борасида вилоят ИИБ ЖҚБ томонидан профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Сирдарё вилоятида жорий йилнинг 5 ойи давомида содир этилган 74 та гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар чуқур тахлил қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Гиёҳвандликка қарши кураш ойлигини ўтказиш ҳамда 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунига бағишланган тадбирларни юқори савияда уюшқоқлик билан ташкиллаштириш” тўғрисида кўрсатмасига асосан, вилоятимизда июнь ойида барча шаҳар-туман маҳаллаларида тегишли соҳавий хизматлар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда гиёҳвандликнинг аянчли оқибатларини, айниқса ушбу турдаги жиноятларни ёшларнинг иштироки кўпайганлиги ва ушбу турдаги жиноятларни олдини олиш юзасидан чора-тадбирларни кўриш, аҳоли орасида виктимологик профилактикани янада кучайтириш бўйича йиғилишлар ўтказилиб келинмоқда.
Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ