20 Июн 2021 йил 439

Жиноятларни олдини олиш борасида вилоят ЖҚБ томонидан профилактик тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Гиёҳвандликка  қарши кураш ойлигини ўтказиш ҳамда 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунига бағишланган тадбирларни юқори савияда уюшқоқлик билан ташкиллаштириш” тўғрисиги кўрсатмасига асосан, Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани худудида ўтказилган тезкор профилактик тадбири давомида Сайхунобод тумани “Дўстлик” махалласида яшовчи, Д.Т нинг яшаш хонадони ховлиси, томорқаси ва ёрдамчи бинолари белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, томорқасида агротехник ишлов берилган опийли кўкнори ўсимликлари ўсаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Юқоридаги холат юзасидан ИИБ Тергов департаменти томонидан жиноят иши қўзғатилди.

ВИИБ ЖҚБ ва хамкор ташкилотлар билан хамкорликда ушбу холат юзасидан махаллада кенг жамоатчилик иштирокида мухокама бўлиб ўтиб ушбу қилмишнинг аянчли оқибатларини, айниқса ушбу турдаги жиноятларни ёшларнинг иштироки кўпайганлиги ва ушбу турдаги жиноятларни олдини олиш юзасидан чора-тадбирларни кўриш, аҳоли орасида виктимологик профилактикани янада кучайтириш кераклиги тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига етказилди.

 

 

 

Text to speech