Жиноятларни олдини олиш борасида профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Сирдарё вилоятида жорий йилнинг 5 ойи давомида содир этилган 132 та ўғрилик ва 116 та фирибгарлик жиноятлари чуқур таҳлил этилиб, вилоятимиздаги 236 та маҳаллаларда келугсида ушбу турдаги жиноятлани олдини олиш мақсадида маҳаллаларга бириктирилган масъуллар, профилактика инспекторлари, фуқаролар йиғини раислари ва кенг жамоатчилик ўртасида ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларининг келиб чиқиш сабаблари, бунга имкон берган шарт-шароиатлар мухокама этилиб, шу каби жиноятларни олдини олиш бўйича манзилли чора-тадбирларни кўриш, аҳоли орасида виктимологик профилактикани янада кучайтириш бўйича йиғилишлар ўтказилмоқда.
Республика ИИВдан келган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларини олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактик ишлар ҳамда ўтказилаётган мухокама йиғилишларида амалий ёрдам берилиб, доимий назоратга олинган.
Сирдарё вилояти ИИБ ҲПБ