11 Июн 2020 йил 468

Жиноят содир этиб қидирувда юрган шахсларнинг оила аъзолари билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Мирзаобод тумани ИИБ бошлиғи майор Б.Н.Шодиев, махалла раиси О.Абдухолиқов, ҳудуд профилактика инспектори лейтенант А.Аташхановлар томонидан муқаддам жиноят содир этиб ҳозирги кунда қидирувда юрган шахсларнинг оила аъзолари билан уларни уйларига қайтаришлари юзасидан тушунтириш ва профилактик суҳбат ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, Мирзаобод тумани “Деҳқонобод” МФЙ “Пахтакор” маҳалласида яшовчи ҳозирги кунда жиноят содир этиб қидирувда бўлган Ашурохунов Нозимбек Ёдгоровичнинг хонадонига ташриф буюришиб, унинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди. Жиноят содир этиб қидирувда юрган Н.Ё.Ашурохуновни отаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, унинг ўғлини уйига қайтариш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, Мирзаобод тумани “Деҳқонобод” МФЙ “Пахтакор” маҳалласида яшовчи ҳозирги кунда жиноят содир этиб қидирувда бўлган Икромов Азимжон Азизхужа ўғлининг хонадонига ташриф буюришиб, унинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди. Жиноят содир этиб қидирувда юрган А.А.Икромовни отаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, унинг ўғлини уйига қайтариш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. А.А.Икромовни ўғлига Мирзаобод тумани ИИБ бошлиғи томонидан эсдалик совғаси берилди.  

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech