30 Январ 2021 йил 292

Жазони ўтаётган назорат остидаги шахслар муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Жиноят ишлари бўйича  Оқолтин тумани суди биносида ўтказилган судда қуйидаги Оқолтин туман ИИО Пробация гурухида жазо муддатини ўтаётган назорат остидаги шахсларнинг ишлари кўриб чиқилди.

Жумладан, Оқолтин туман ИИО Пробация гурухи хисобида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидаги шахслар Ж.У ҳамда З.Ага нисбатан суд томонидан тайинланган жазодан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Ўтказилган суд жараёнида назорат остидаги шахсларни Оқолтин тумани прокурор ёрдамчиси М.Бўронов томонидан жазодан муддатидан илгари шартли озод этилган назорат остидги шахсларни келгусида қайта жиноят содир этса Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддасига асосан жавобгарлик масаласи тушунтирилиб ўтилди.

Ўтказилган судда Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судининг раиси М.Мирзохидов, Оқолтин туман судининг раиси ёрдамчиси С.Исакулов, Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси М.Бўронов ҳамда Оқолтин туман ИИО Пробация гурухи катта инспектори катта лейтенант Л.А.Хамидов, инспектори катта лейтенант А.Б.Шайбековлар ва икки нафар назорат остидаги шахслар иштирок этди.

 Оқолтин туман ИИО Пробация гуруҳи

Text to speech