"Зарбдор ойлиги" доирасида Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими хисобида назорат остида турган ёшлар билан профилактик ишлар олиб борилмоқда.
"Зарбдор ойлиги" давомида Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими, Жиноят қидирув ва профилактика хизмати ходимлари билан ҳамкорликда назорат остида турган ёшлар билан бир қатор профилактик ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, назорат остида турган ёшларнинг ҳар бирлари билан суҳбатлашиб уларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳар бирларига яшаш ва иш жойларидан мураббийлар бириктирилиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган мақсад ёшлар орасида хуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, билиб билмай жиноят содир қилган ёшларни тўғри йўлга қайтаришдан иборатдир.
Бундан ташқари, Пробация назорати остида турган шахсларни иш жойлари ҳамда тунги вақтларда яшаш жойларини текшириб, судлар томонидан чиқарилган ҳукм ва ажримларни ҳамда қўйилган чекловларга риоя қилмай, жазо ўташдан бўйин товлаганларини аниқлаб, 17 нафар шахсларга нисбатан судларга тақдимномалар киритилиб, жазони ижро этиш колонияларига қайтарилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими.