20 Май 2022 йил 216

Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари майор Бахтиёр Худайбергенов Янгиер шаҳар “Шодиёна” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари майор Б.И.Худайбергенов Янгиер шаҳар “Шодиёна” маҳалласи ҳудудида аҳоли билан “Сайёр қабул” ўтказди. Учрашув давомида аҳоли турмушида учраётган тўсиқлар, муаммолар ҳамда уларни ечими бўйича таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди. Ушбу сайёр қабулда аҳоли томонидан асосан маҳалладаги электр устунларини, ичимлик суви минорасини, ички йўлларни таъмирлаш, имтиёзли кредит олиш, болалар спортини ривожлантириш, маҳалладаги оқар сув муаммосини ҳал этиш ҳамда канализациялар тизимини тозалашда амалий ёрдам бериш каби масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Қабулда 30 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашиб, улардан 14 нафари турли масалаларда мурожаат қилишди. Ушбу мурожаатлар қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларга ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Жумладан, шаҳар ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан Янгиер шаҳар “Шодиёна” МФЙ, Фазогирлар кўчаси, 6/14-уйда яшовчи Тўйчиева Ситора Собиржон қизининг мурожаати юзасидан малакали тиббиёт мутахассислари билан тиббий ёрдам кўрсатилди ҳамда вилоят тиббиёт муассасаларига бориб даволаниши учун йўлланма берилди. 

Бу каби учрашувлардан кейин аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бирини ижроси таъминланиши бўйича 3-сектор раҳбарияти томонидан шахсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

 Янгиер шаҳар Ички ишлар бўлими

Text to speech