27 Июл 2022 йил 452

Ховос туманида яна бир ноқонуний ўқ-дори сақлаш ҳолати аниқланди.  

Олинган маълумотга кўра, Ховос туман ИИБ ҲПБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 1982 йилда туғилган, Ховос туманида яшовчи Н.Мнинг яшаш хонадони кўздан кечирилган вақтда ҳовлисида жойлашган молхонасининг шифтидан жами 8 дона ов қуроли патрони борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳозирда Ховос тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech