1 Август 2022 йил 625

Ховос туманида ноқонуний ўқ-дорилар аниқланди.

Олинган маълумотга кўра, Ховос туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 1954 йилда туғилган, Ховос туманида яшовчи Н.Хнинг яшаш хонадони кўздан кечирилган вақтда ҳовлисида жойлашган эски молхона ичидан 4 дона ов қуроли патрони борлиги аниқланиб далилий ашё сифатида олинди. Ҳозирда Ховос тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech