26 Январ 2023 йил 349

“Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири ташкил этилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан, жиноятчиликни олдини олиш мақсадида, Гулистон шаҳар ҳудудида 2022 йил якуни бўйича жиноят ошиб кетиб, “қизил” тоифага киритилган маҳаллаларда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида, жиноят содир этишга мойил бўлган 155 нафар шахслар билан профилактик огоҳлантирув суҳбатлари ўтказилди, 14 та жамоат жойларда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар аниқланиб, маъмурий чора кўрилди. 14 та мактабларда ўқувчиларнинг дарсга қатнашиш аҳволи ўрганилиб, 19 та сабабсиз дарсга қатнашмаётган вояга етмаган шахслар аниқланиб, рўйхатга олинди.

Профилактик тадбир давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ

Text to speech