1 Декабр 2022 йил 306

ХАЛҚ ПОСБОНЛАРИ ОИЛАСИ БИЛАН ХИЗМАТДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ–2906-сон «Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Ички ишлар вазирининг 2017 йил 28 июлдаги «Ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларига хизмат турар жойларини ажратиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш ҳақида 161-сон қарорига асосан Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини коммунал-маиший шароитларга эга бўлган, замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган қулай хизмат уй-жойи билан таъминлаш, шунингдек профилактика инспекторларининг нуфузини ошириш ва хизматни самарали ўташини таъминлаш мақсадида профилактика инспекторлари бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда жойлашадиган хизмат уй-жойи билан таъминланган.

Гулистон, Боёвут ҳамда Мирзаобод туманларидаги ҳар бир маҳалла учун профилактика (катта) инспекторлари бириктирилган бўлиб, 82 та маҳаллалардан 63 тасида профилактика инспекторларининг яшашлари учун хизмат уйлари мавжуд. Бошқарма бошлиғининг ўринбосари-Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Шерматов Қаҳрамон Ҳотам ўғли туман профилактика инспекторларининг хизмат уйларида яшаш шароитларини ўрганиш мақсадида хонадонларида бўлди. 

Жойларга борган раҳбарлар профилактика инспекторларининг оила аъзолари билан бирга, бир дастурхон атрофида ўтириб, уларнинг яратилган шароитлардан миннатдор эканликларини эшитишиб давлатимиз томонидан чиқарилаётган қарор ва фармонларнинг барчаси халқ ва эл манфаатлари учунлиги хусусида тушунтирилиб, ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш устувор вазифамиз эканлиги таъкидланди.

Text to speech