10 Октябр 2020 йил 12

Вояга етмаганлар билан тегишли тартибда профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

Боёвут тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори С.Турсунбоева, Олмазор махалласи профилактика инспектори С.Атаджанов, махалла мутахассиси Г.Сангилова хамда Олмазор махалласида жойлашган 8- умумтаълим мактабининг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ва психологларни билан биргаликда Олмазор МФЙ, Адолат кўчасида жойлашган вояга етмаган Э.Мнинг оилавий ахволи ўрганилаганда, вояга етмаган Э.Мнинг тарбиясида жиддий салбий томонга ўзгаришлар бўлаётганлигини, ота-онаси қиз болага тарбия бериш жараёнида бир қанча хатоликларга йўл қўйиб Э.Мнинг тўғри йўлдан адашишига сабабчи бўлишганликлари, катталарнинг насихатларига қарамасдан янги танишлар орттирганлиги аниқланди. Вояга етмаган Э.М билан профилактик сухбатлар ўтказилиб қиз бола учун бундай адашишлик мутлақо нотўғри эканлиги тушунтирилди.
Шу билан бирга Э.Мнинг бувиси Т.Х ўз ўғли Т.Хдан турли хил хақоратомуз сўзлар ва рухий тазйиқларга учраётгани маълум бўлди. Боёвут тумани ИИБ томонидан Э.Мнинг бувиси Х.Тга "химоя ордери" берилди.
Вояга етмаган Э.М олиб борилган сухбатлардан ўзига тегишли хулосани чиқариб, ўз ота-онаси насихатларидан чиқмасликка ваъда берди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech