22 Ноябр 2021 йил 338

Вилоят ҳудудида жиноят ошган маҳаллаларда, жиноятчиликни жиловлаш, “Хавфсиз ҳудуд”га айлантириш юзасидан семинар ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март кунги ПФ-6196-сонли Фармони ижроси юзасидан, жиноятчиликдан келиб чиқиб, маҳаллаларни тоифаларга ажратиш ҳамда жиноят ошиб кетаётган маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш юзасидан белгилаб берилган чора-тадбирлардан келиб чиққан ҳолда, Гулистон шаҳар “Улуғобод” маҳалласида семинар ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулотида, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари – жамоат ҳавфсизлиги хизмати бошлиқлари ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлим ва бўлинма раҳбарлари иштирок этдилар.

Бугунги кунда, вилоятимиз ҳудудида 91 та маҳаллалар “Қизил” тоифадаги маҳаллалар таркибига киритилган бўлиб, ушбу маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш юзасидан “Кичик ишчи” гуруҳлари ташкил этилиши, вилоят хокимининг 2021 йил 14 сентябр кунидаги 93-9-0-F/21 сонли фармойиши асосида жиноятчиликни олдини олиш юзасидан "Сирдарё тажрибаси" асосида жиноят келтириб чиқарувчи ҳамда жиноят қурбони бўлиб қолиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларнинг рўйхатларини шакллантириш, ушбу тоифадаги шахслар билан профилактик чора-тадбирларни олиб бориш борасида вазифалар белгилаб олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ ҲПБ

Text to speech