31 Март 2021 йил 332

Вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят прокурори афв этилганлар билан суҳбат ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Сирдарё вилоятидан 7 нафар фуқаро муддатидан олдин жазодан озод этилиб, ўз оиласи бағрига қайтди. Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш мақсадида вилояти ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят прокурори афв этилган фуқаролар билан сухбатлашди.

Ўтказилган суҳбат давомида масъуллар томонида фуқароларни муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича зарурий чора-тадбирлар белгилаб олиниб, назорати олинди. 

Text to speech