Вилоят 3-сектор раҳбари томонидан Гулистон тумани ёшлари муаммолари ўрганилди.
Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари томонидан Гулистон тумани Мустақиллик маҳалласининг 40 дан ортиқ ёшлари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида уларнинг фаолиятида учраётган тўсиқлар, муаммолари ҳамда тумандаги ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганилди. Ушбу учрашувдаги очиқ мулоқотда ёшлар томонидан иш билан таъминлаш, Имтиёзли кредитларни олишдаги муаммолар, даволаниш учун йўлланма олиш, даволаниши учун моддий ёрдам ажратиш, ўз муттахасислиги бўйича ишга кириш ва бошқа ижтимоий муаммолар бўйича турли хил мурожаатлар келиб тушди.Учрашув давомида 22 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 3 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, 2 тасига хуқуқий тушунтириш берилди, қолган 17 та мурожаатлар шахсан сектор раҳбари томонидан қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли муттасадди ташкилот раҳбарларга ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.Учрашув сўнгида ташаббускор ёшлар сектор раҳбарининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.Бу каби учрашувлардан кейин ёшларимиз томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бирини ижроси таъминланиши бўйича 3-сектор раҳбарияти томонидан шахсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.