Вилоят 3-сектор раҳбари бу гал Мирзаободлик ёшларга ғалладан бўшаган ерларни такрорий экин учун бўлиб берди.
Сирдарёлик ёшлар ер билан тиллаша оладиган шижоатли йигит-қизлар. Улар халқ тили билан айтганда суяги ерда қотган.
Шу жиҳатлар иноботга олиниб ҳозирги кунда вилоятдаги ёшлар ҳамда аёллар дафтари рўйхатида турувчи замондошларимизга сектор раҳбарлари томонидан катта ишонч билан ғалладан бўшаган ер майдонлари ажратиб бериляпти.
Бу эса йигит-қизларнинг бандлигини таъминлаш билан бир қаторда даромад топиш кўникмасини ҳам оширмоқда.
Қишлоқдаги ёшлар учун ерда даромад топиш ҳеч гап эмас. Унумдор ер бўлса бас.
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Мирзаобод тумани “Т.Ахмедов” МФЙ да яшовчи 16 нафар ёшлар дафтари рўйхатида турувчи ёшларга 50 сотихдан ер майдонини катта ишонч билан топширди.
Ўз навбатида ёшлар ҳам эътибордан мамнунлигини билдиришди. Режалари билан ўртоқлашар экан, дуккакли экинларни экиб нафақат оиласига даромад балки бозорларимиз тўкин сочинлигини таъминлашни мақсад қилганлигини қайд этишди.
Ҳа бугунги кун ёшларининг шижоати мақсадига ҳамоҳангки, қатъий фикрларидан улкан режаларини илғаб олиш қийин кечмайди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати