1 Март 2021 йил 328

Вилоят 3-сектор раҳбари ҳамда вилоят хокимининг ўринбосари Гулистон шаҳридаги ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Азал-азалдан халқимизнинг жон-жонига сингиб кетган бу эзгу қадриятлар бугун тараққиёт ва янгиланишларнинг янги босқичига шахдам қадам қўяётган юртимизда янгича маъно ва мазмун билан бойимоқда. "Ободлик кўнгилдан бошланади", "Яхшидан боғ қолади", деган ҳикматли сўзлар халқимиз орасида кенг тарқалиб, эзгу даъватга айланган. Ўз уйи, ўз маҳалласи, ўз юртини гўзал ва обод қилиб, бундан мамнун бўлиб яшаш инсонийлик мезони, турмушнинг зийнатидир, десак адашмаймиз.

Барчамизга маълумки бугунги кунда вилоятимиз ҳудудида кенг миқёсида “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” тамойиллари асосида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят 3-сектор раҳбари ҳамда вилоят хокимининг ўринбосари Гулистон шаҳрида олиб боирлаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Хусусан, масъуллар тумандаги “Ободюрт”, “Боғишамол”, “Тараққиёт”, “Намуна” ҳамда “ Сайқал” МФЙларда амалга оширилаётган таъмирлаш-ободонлаштириш ишларини ўрганиб, бир қатор таклифлар бериб ўтди.

Бу хайрли ва савобли ишдан четда турмайлик, юртимиз, вилоятимиз ободлиги ва тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшайлик. Зотан, обод манзиллардан қут-барака аримайди, азизлар!

Text to speech