12 Апрел 2022 йил 256

Вақтинча ишсиз бўлган назорат остидаги шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш ҳамда уларни бандлигини таъминлаб, оилавий даромадини ошириш мақсадида “ меҳнат ярмаркасини ўтказилди

Сирдарё вилояти прокурорининг ташаббуси билан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 2022 йил 12 апрель куни Сирдарё вилояти Аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркасида Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳида назорат остидаги шахслар, меҳнат мигрантларини, шунингдек ўрта ва олий таълим битирувчи ёшларини бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари “ меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ушбу ўтказилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” ярмаркаси  тадбирига 65 та давлат ташкилотлари корхоналар ва 15 та хусусий корхона ўзларининг кўргазмали қуроллари ва стендлари билан бўш иш ўрни  Сирдарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК, “Тиббиёт бирлашмаси” “Халқ таълим бўлими”  “ҳудуд газ” АЖ, Боёвут туманидаги “Стелла Модда” МЧЖ тикув фабрикаси, Сирдарё вилояти “Ободонлаштириш бошқармаси” Сирдарё ИEС жами 950 та бўш иш ўрни билан тадбирда иштирок этиб, «Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари» ярмаркасида қатнашдилар.

Тадбир давомида, ярмаркани ўтказиш мақсади, корхона ва ташкилотлардаги тузилмавий ўзгаришлар, бозор ислоҳотлари даврида босқичма-босқич ўтишнинг моҳияти ва шу даврда ишчи хизматчиларнинг иш жойларини қисқартирилиши туфайли уларга бериладиган кафолатлар тадбир қатнашчилари эътиборига туман Маданият бўлими ва Ёшлар Иттифоқи билан биргаликда тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз ўзини банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисидаги 566-сонли қарори ҳақида келганларга маълумот берилиб, ушбу гувоҳномани олган фуқароларга бериладиган имтиёзлар ва афзалликлари ҳамда уларга ижтимоий ҳуқуқий кафолатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ширин шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган назорат остидаги шахслардан 8 нафари иштирок этди, 4 нафари Ширин шаҳар Ободонлаштириш Бошқармасига ишга жойлаштирилди. 4 нафар назорат остидаги шахсларга мутахассислигидан келиб чиққан холда бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Ярмарка натижаларига кўра, жами 1200 нафар фуқаролар “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркасида  иштирок этди.

 Ширин шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи

Text to speech