15 Декабр 2021 йил 342

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Гулистон Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларининг “Аждодлар изидан авлодлар” музейига ташрифи уюштирилди.

Юртимизда жорий йилнинг 15 декабридан 2022 йилнинг 15 январига қадар ўтказилаётган Ватанпарварлик ойлиги доирасида ҳамда ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанига садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 15 декабрь куни Сирдарё вилояти Гулистон олимпия захиралари коллежи ўқувчиларининг Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган “Аждодлар изидан авлодлар” музейига ташрифи уюштирилди.

Ушбу ташрифда ўқувчилар Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг “Аждодлар изидан авлодлар” музейини кўздан кечирар экан, Сирдарё вилоятининг бой тарихи, Сардоба сув омборининг талафоти, шаҳар-туман Ички ишлар органларининг тарихи, иккинчи жаҳон уруши ва Афғонистон уруши қатнашчилари, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришиб келган ҳамда Президент томонидан давлат мукофотига сазовор бўлган ходимлар, хизмат вазифасини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ходимларнинг фаолиятини кўриб ўз ҳайратларини яшира олмадилар.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси, шаҳар-туман ички ишлар органининг ташкил этилиши тарихи, уни тасвирловчи фотосуратлар, фаолиятига оид лавҳалар ва алоҳида намунали белгилар, давлат мукофотлари ва идоравий кўкрак нишонлари тасвирлари акс эттирилган стендлар, жамоа ва алоҳида ходимлар томонидан спортда эришилган ютуқлар, Амир Темурнинг "Темур тузуклари" асари ҳақидаги маълумотлар, унда баён этилган давлат хизмати ва хавфсизликни таъминлашга оид лавҳалар, ўзбек халқининг буюк сиймолари, мутафаккир олимлари ва алломаларининг ҳаёти ва фаолиятига оид стендлар ва ўша даврлар руҳини тўлиқ ҳис этишга имкон берувчи экспонатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички ишлар органларига ташрифлари ва фаолиятига оид иқтибослари акс эттирилган стендлар ушбу ватанпарварлик бурчаги ҳамда музейга ташриф буюрган ёшларда катта таъсурот қолдирди.

Ташкил этилган бу каби маданий тадбирлар ёшларнинг ватанига, халқига ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

 

Text to speech