23 Январ 2021 йил 418

Ўзларига тўғри ҳулоса чиқармаган 4 нафар назорат остида турган шахсларга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман судида навбатдаги сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур суд мажлисида Мирзаобод туман ИИБ Пробация гуруҳида ҳисобда турувчи 4 нафар назорат остида турган шахслар ўзларига тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқариб олишмаганликлари учун, Мирзаобод тумани Деҳқонобод маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан судланиб, ЖКнинг 74, 46-моддалари қўлланилиб аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган М.Р га озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Мирзаобод тумани Тошкент маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари билан судланиб, ЖКнинг 48¹-моддасига асосан озодликни чеклаш жазоси тайинланган Э.Д га озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда Мирзаобод тумани Оқолтин маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а, б” бандлари билан судланиб ЖКнинг 48¹-моддасига асосан озодликни чеклаш жазоси тайинланган Т.С га озодликни чеклаш жазосига 8 ой муддат қўшиб берилди.

Шунингдек, ўзига тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтганлиги учун, Мирзаобод тумани Т.Ахмедов маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан судланган маҳкум Қ.С ни ўталмаган жазо муддатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Шунингдек, суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман суди раиси Ф.Ю.Суванкулов томонидан назорат остидаги шахслар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

      Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими.

Text to speech