18 Феврал 2021 йил 323

Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги фуқароларига фуқаровий қуролни олишга доир рухсатнома берилмайди.

-21 ёшга тўлмаганларга ва муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганларга;

-тегишли ҳужжатларни тақдим этмаганларга ёки тақдим этилган ҳужжатларида нотўғри бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

-қасддан жиноят содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаганларга ёки судланганлиги олиб ташланмаганларга;

-жиноий жазони ўтаётганларга ёки унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганларга;

-Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185, 220, 221 ва 222-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этгани учун маъмурий жавобгарликка тортилганларга;

 

ППХ ва ЖТСБ Назорат лицензиялаш фаолияти гуруҳи.

Text to speech