27 Октябр 2020 йил 370

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролиги тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуннинг ижроси Сирдарё вилоятида амалда

Барчамизга маълумки, 2020 йилнинг 13 март куни “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири қабул қилинди.

Мазкур қонунда, Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга кириши, Қонуннинг
6 ва 45-моддалари эса жорий йилнинг 1 апрелидан кучга кириши белгилаб қўйилди.

Фуқаролик тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасида, ушбу қонун кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикасида фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси билан яшаб келаётган ва чет давлат фуқаролигини олмаган, Республикамиз ҳудудида 1995 йилнинг 1 январигача доимий рўйхатдан ўтган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тан олиш тартиби амалга киритилган.

Бугунги кунга қадар Сирдарё вилояти ҳудудида  “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги янги таҳрирдаги  Қонунининг 6-моддаси талаблари таъсири остига тушувчи 3.328 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслардан 1.582 нафари белгиланган тартибда ҳужжат топширган бўлиб, шулардан 824 нафарининг ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРББ томонидан кўриб чиқилиб, Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБга юборилган. Вилоят ИИБ МваФРБ томонидан уларни ўрнатилган тартибда фуқаролик паспорти билан ҳужжатлаштириш учун тегишли шаҳар-туман ИИБ МваФРБга юборилиб, уларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти берилиши тўғрисида талабнома шакллантирилиб, 394 нафарининг тайёр бўлган фуқаролик паспортлари ўз эгаларига тақдим этилди.

Шунингдек жорий йилнинг 26 октябрь куни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида ўтказилган сайёр қабул жараёнида Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРББ бўлим бошлиғи Н.Г.Зияев ва Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Т.Мавлянов ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБ бошлиғи Р.Б.Забировлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “фуқаролиги тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунининг 6-моддаси талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олинган, Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи Аскарова Улмасхон Мамадалиевнага ва Гайбуллаев Баходур Улмасовичга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ҳудудида ўтказилган сайёр қабул жараёнида Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРББ бўлим бошлиғи Н.Г.Зияев ва Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғини ўринбосари Ш.Ш.Шарипов ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБ бошлиғи Р.Б.Забировлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “фуқаролиги тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунининг 6-моддаси талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олинган Ширин шаҳрида доимий истиқомат қилувчи Нематова Файзинисо Хамракуловнага, Одилов Тўйчибой Жумақўзиевичга, Мирзомаитова Бахри Маматовнага, Қодиров Санжар Тўхтаевичга фуқаролик паспортларини тантанали равишда ўз эгаларига тақдим этилди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech