4 Июл 2020 йил 389

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ходимлари Сардобадаги талофат оқибатларини бартараф этишда давом этмоқда.

Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган топшириқларини ижросини таъминлаш, сув тошқини оқибатлари бартараф этилган ҳудудларда қурилиш ишларини амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБ ЙҲХБлардан жами 122 нафар ходимлар ҳамда 79 та ЙПХ патруль автомобиллари хизматга сафарбар этилди.

Сув тошқини натижасида Тошкент шаҳрини қўшни вилоятлар билан боғловчи халқаро аҳамиятдаги А-373 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлини Оқолтин ва Мирзаобод туманлари ҳудудидан ўтувчи 0-16 км. оралиғи (9+100 км, 9+600 км, 12+100 ва 15+631 км)даги 4 та кўприклар жиддий зарар кўрган. Ҳозирда ушбу кўприкларни таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ушбу кўприкларда туну-кун транспорт воситаларини ҳаракатини тартибга солиш учун Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари бириктирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан келган жами 1015 та (шундан 507 та юк автомобили,  231 та эксковатор, 52 та юклаш трактори (погрузчик), 16 та автокран, 55 та булдозер, 13 та грейдер, 100 та фекалевоз ва 41 та трактор тиркама) техника талофат кўрган ҳудудларда инфраструктурани қайта тиклаш, тозалаш ва қурилиш ишларига жалб этилмоқда.

Ҳар куни тонгдан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан хизматга жалб этилган инспекторлар ҳамда ҳайдовчилар билан эрталабки йўриқномалар ўтказилиб уларга кунлик хизмат ва иш вақтида хушёр бўлишлари, вирусдан сақланиш учун шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, шахсий гигиенага қатъий риоя қилишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Тадбир бошидан (16 майдан) жами 1 382 та техникалар ёрдамида жами 354 650 куб, шундан 136 134 куб қурилиш маҳсулотлари ташилди ҳамда талофат кўрган ҳудудлардан  228 058 куб чиқиндилар ташиб чиқарилди. Мазкур қурилиш маҳсулотларини ташиш ва иншоотларни чиқиндилардан тозалаш учун  79 та ЙПХ патруль автомобилида жами 3 430 та кузатув остида ташиб берилиши таъминланди.

Тошқин натижасида зарар кўрган 12 та кўприкларда ва 21 километр ҳалқаро аҳамиятдаги, 38 километр давлат аҳамиятдаги ҳамда 10 километр маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.  

 Республиканинг бошқа ҳудудларида ёрдамга келган 11 100 нафар хашарчиларни ДЙҲХ хизмати сайи ҳаракатлари билан беғараз ёрдам кўрсатиш учун 50 та автобусларда 37 маротаба 74 та ЙПХ патруль автомобили кузатуви остида белгиланган манзилларга етказилган.

Ҳозирги кунда қурилиш ташкилотлари томонидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунига етказилган уйлар эгаларига топширилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech