22 Январ 2023 йил 269

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Сирдарё ҳамда Боёвут туманларидаги аҳолига яратилган шароитларни ўрганди 

Вазири ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи полковник С.Б.Джабаров аҳолига яратилган шароитларни, уларни кундалик ва маиший муаммоларини ҳал этиш ҳамда электр энергияси ва газ таъминоти, кўмир ёқилғиси етказиб бериш борасида амалга оширилган ишларни яқиндан ўрганиш мақсадида Боёвут ҳамда Сирдарё туманларига ташриф буюрди.

Даставвал вазир ўринбосари аномал совуқ туфайли Боёвут туманида ташкил этилган «Тезкор штаб» фаолият билан танишиб, соҳавий хизмат вакилларига фуқаролардан тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ўрганиб, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан топшириқлар берди. Шундан сўнг республика ишчи гуруҳи томонидан туман марказий шифохонасида беморларга яратилган шарт-шароитлар билан танишилди хамда шифохонада ётган беморлар ҳолидан хабар олинган бўлса, вазир ўринбосари Я.А.Абдулхаков Сирдарё туманидаги ўрганишлари давомида туман ҳудудида жойлашган «Сирдарё мурувват ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи»да аёлларга яратилган шарт-шароитларни, мурувват уйининг иситиш тизимлари кўздан кечирди ва аниқланган муаммоларни жойида бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берди. 

Барчамизга маълумки, келаётган ҳафтада барча таълим муассасаларида анъанавий дарс жараёнлари бошланади шу боис мутасаддилар томонидан Сирдарё ҳамда Боёвут туманлардаги умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар учун яратилган шароитлар ва иситиш тизимлари кўздан кечирилиб, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этилишини ўз назоратларига олишди. 

Вилоят бўйлаб ишчи гуруҳнинг ўрганишлари давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech