22 Июл 2020 йил 1533

Ўз фарзандини 17 минг АҚШ долларига сотган Гулистонлик бемеҳр она қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Сирдарё вилояти бошқармаси ва Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида одам савдоси юзасидан тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда Гулистон шаҳар Х.Дўстлиги кўчаси, «Шоҳруҳ» меҳмонхонаси рўпарасида тадбирга харидор сифатида жалб этилган М.Х га Гулистон шаҳарда яшовчи Ў.А 2019 й.т, вояга етмаган қиз фарзанди Ў.Лни 17.000 (ўн етти минг) АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, далилий ашё сифатида 17.000 (ўн етти минг) АҚШ доллар пуллар баённома расмийлаштириб олинди ҳамда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech