17 Октябр 2021 йил 1080

Ўқувчи рейди тадбирлари ўтказилмоқда.

Сирдарё вилояти прокуратураси ҳамда вилоят ИИБ ҲПБ нинг «Вилоят ҳудудидаги туман-шаҳарларда жойлашган таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини яхшилаш, вояга етмаганлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган турли хил кўринишдаги жиноятларни олдини олиш, дарс вақтида вояга етмаганларнинг интернет клублари, маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа жойларда бемақсад юришларини олдини олиш ҳамда тунги вақтларда кўнгилочар масканларда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг кузатувисиз бўлишига йўл қўймаслик ҳақида» ги қўшма режасига мувофиқ Гулистон шаҳрида вояга етмаганлар ўртасида «Ўқувчи рейди» тадбирлари ўтказилди. Тадбир Сирдарё вилояти прокуратураси, вилоят ИИБ ҲПБ, Гулистон шаҳар прокуратураси, шаҳар ИИБ, шаҳар Ёшлар иттифоқи, Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими ва бошқа мутасадди идоралар ҳамкорлигида ташкил этилиб, тадбирлар давомида Гулистон шаҳридаги 7 та умумий ўрта таълим мактабларида «Давомат», «Тиғ», «Ўқувчи» рейдлари ўтказилди ва мактабларда «Одоб ахлоқ қоидаларига» риоя қилмаган 8 нафар ҳамда мактаб «Ички тартиб интизом» қоидаларига риоя қилмаган 6 нафар ўқувчилар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли тартибда профилактика ишлари олиб борилди.

Шу билан бирга дарс вақтида вояга етмаганларнинг интернет клубларида бўлишлари, тунги вақтларда кўнгил очар масканларда бемақсад юришларини олдини олиш мақсадида Гулистон шаҳридаги 6 та компьютер ўйинлари шаҳобчалари фаолияти ўрганилди. Рейд иштирокчилари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида Гулистон шаҳар Туркистон кўчасида жойлашган компьютер ўйинлари шаҳобчасида 1 нафар вояга етмаганнинг дарс вақтида ўтирганлиги аниқланиб, ушбу вояга етмаганга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатларни расмийлаштирилди.

Тадбирлар давомида вояга етмаганларга жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, интернет тизимидан мақсадли фойдаланиш, тиғли ва бошқа турдаги ноқонуний жисмларни мактабларга олиб келмаслик, дарс машғулотларига ўз вақтида қатнашишлари юзасидан кенг кўламдаги профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Text to speech