14 Декабр 2021 йил 359

Ўқув-семинар машғулотлари давом этмоқда

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг тасдиқланган режа-топшириғига асосан, 2021 йил 11 декабрь куни Сирдарё вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари томонидан Ширин шаҳар ИИБ ҳамда Сайхунобод тумани ИИБ шахсий таркиби ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрь кунидаги „Жамоат хавфсизлиги Концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПФ-27 сон Фармони мавзусида ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди.

Ички ишлар органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрь кунидаги „Жамоат хавфсизлиги Концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПФ-27 сон Фармонига асосан тасдиқланган:

- Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси;

- 2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси;

- 2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”;

- Маҳаллада жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари профилактика инспекторлари зиммасига юклатилган вазифалар рўйхати;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятлари батафсил тушунтирилди.

Text to speech