25 Феврал 2021 йил 319

“ҲУҚУҚШУНОСЛИК” ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ БИРИНЧИ БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 6 февралдаги “Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқшунослик” фан олимпиядаси ва “Жалолиддин Мангуберди авлодлари” спартакия мусобақасини ташкил этиш тўғрисида”ги 48-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сирдарё академик лицейи ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқшунослик” фан олимпиядасининг лицей босқичига старт берилди.
Академик лицейнинг 2 ва 3-босқич ўқувчилари ўртасида саралаш босқичи ташкил қилиниб, 100 балли тизимда 76-100 баллгача ўқувчилар орасидан республика босқичига иштирокчилари аниқланади.
Ҳар бир босқич икки тур ва уч босқич асосида ўтказилади. Биринчи тур ёзма иш шаклида бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг битта моддасига шарҳ бериш (20 балл), ҳуқуқий атамани изоҳлаш (20 балл), ва вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш (10 балл). Иккинчи турда ҳуқуқшуносликка оид касбий фанлар бўйича 50 та тест саволи (1балдан 50балл) берилади.
Фан олимпиядасининг лицей босқичида I,II,III ўринни эгаллаган ўқувчилар биринчи, иккинчи ва учинчи даражали диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

ИИВ Сирдарё Академик лицейи

Text to speech