5 Октябр 2020 йил 281

Ҳуқуқбузрлик содир этганлар билан профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Ғанибоева ва Мирзаобод тумани Бахористон маҳалласи профилактика инспектори С.Ботировлар Мирзаобод тумани ИИБда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 187-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги учун профилактик ҳисобга олинган Баҳористон маҳалласида яшовчи М.С билан профилактик суҳбат олиб бордилар.
Суҳбат жараёнида М.Сга келгусида ҳар хил салбий ҳолатларни келтириб чиқармаслиги, жамиятга зид турмуш тарзи юритмаслиги, аёл киши барчага намуна, ибрат бўлиши, иболи, хаёли, ширинсўз бўлиши кераклиги, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш аёл киши учун уятли бир ҳол эканлиги, ўзбек маданиятига бутунлай ёт нарса эканлиги, ўсиб-унаётган ёш авлод тарбиясига салбий таьсир қилиши, маст ҳолда нафақат оила аьзолари балки атрофдагиларнинг ҳам тинчлигини бузаётганлиги тушунтирилди, суҳбат якунида М.С бошқа спиртли ичимлик истеьмол қилмасликка, фарзандлари тарбияси билан шуғулланиб, оиласи билан тинч-тотув яшашга ваъда берди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech