26 Октябр 2020 йил 265

“Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги Гулистон шаҳар ИИО ФМБ томонидан жадал суръатларда ўтказилмоқда

Хуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ИИО хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 147-сонли “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш”ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижроси таъминлаш юзасидан 2020 йил 15 октябрь кунидан 15 ноябрь кунига қадар Гулистон шаҳриинг 19 та маҳаллалари ҳудудида профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан:

Профилактика инспенкторлари томонидан тадбир давомида 430 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, ушбу шаҳсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг умумий тури бўйича шаҳар ҳудудида мавжуд мактаб ва коллежларида ёшлар ва ота-оналар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишоари амалга оширилмоқда. Шунга қарамасдан, тадбир бошидан 4 нафар вояга етмаган шахсларнинг ота-оналари ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тарбиявий масалаларда сусткашликка йўл қўйилганлиги ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганлиги учун уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб кўриб чиқишлик учун Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга юборилди.

Ҳуқуқбузарликларининг махсус профилактикаси бўйича ҳам бир қатор самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан, илгари судланганлар билан уларни қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш борасида ишлар амалга оширилди. Жумладан, бу тоифадаги шахслар профилактика инспекторлари томонида профилактик суҳбатлар олиб борилиб, расман огоҳлантирилди. Ўзига нисбатан маъмурий назорат ўрнатилган шахслар томонидан 9 та ҳуқуқбузарлик фактлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактиикасининг якка тартибдаги тури чора тадбирлари борасида ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, 20 нафар шахслар профилактик ҳисобга олинди,  2 нафар шахсга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди ва ўрнатилган маъмурий назорат мудддатлари узайтирилди.

Ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси чора-тадбирлари ҳам кенг суръатларда амалга оширилмоқда. “Ҳимоя ордери” берилган шахсларга нисбатан тазйиқ ўтказиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва Маъмурий ишлар бўйича судга юборилди.

Ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech