30 Октябр 2020 йил 279

“Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги давомида Ширин шаҳар ИИБ томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 10 октябр кунидаги Ички ишлар органларида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида иш фаолиятини самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлигини ўтказиш тўғрисидаги 147-сонли Фармойиши ижроси юзасидан Ширин шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактика бўлими ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ширин шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби шаҳар ИИБ вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими инспектори ва ҳудудий профилактика инспектори билан иштирокида пандемия шароитида мактабдаги ҳолат, ўқувчиларнинг давомади, мактабни тиббий ниқоб ва антисептик воситлари билан таъминланганлиги даражаси текширилиб, ўқувчиларга дарсга сабабсиз қатнашмаслик, карнатин қоидаларига риоя илишлик юзасидан тавсиялар бериб ўтди.

Ширин шаҳар Фарход МФЙ раиси ва уни ҳуқуқ тарғибот масалалари бўйича ўринбосари ҳамкорлигида “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги давомида Фарход маҳалласида яшовчи Э.Эшмуродов, Б.Алиқулов ва Б.Шафиевлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга ўз мулкига эҳтиёт бўлишлари ҳамда фирибгарлик қурбони бўлиб қолмасликлари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

Ширин шаҳар Бунёдкор МФЙ раисининг ҳуқуқ тарғибот масалалари бўйича ўринбосари А.Нарқулов “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги давомидамаҳалласида яшовчи фуқароларбилан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга ўз мулкига эҳтиёт бўлишлари ҳамда фирибгарлик қурбони бўлиб қолмасликлари бўйича тарғибот ишлари олиб бориб, буклетлар тарқатиб чиқилди.

Бундай амалий ишлар Ширин шаҳар бўйлаб давом этмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech