26 Октябр 2020 йил 305

“Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги давомида Сайхунобод туман ИИБда қатор ишлар амалга оширилмоқда

“Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги давомида Сайхунобод туман Ички ишлар бўлимида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Тадбирга жами 18 нафар профилактика инспекторлари, 6 нафар ЙҲХГ ходимлари, 8 нафар жамоат тартибини сақлаш бўлими ходимлари хамда 15 нафар махалла ходимлари жалб қилинган. Бу борада бугунги кунда Сайхунобод туман Ички ишлар бўлими томонидан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида бир қатор чора тадбирлар ишлаб чиқиб, чора тадбирлар юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида жами 95 нафар фуқаролар шахсини аниқлаш мақсадида ички ишлар органига олиб келиниб, шахсига аниқлик киритилган, жами 175 нафар фуқароларга хуқуқбузарлик содир этганлиги учун уларга нисбатан  маъмурий баённомалар расмийлаштирилган, келгусида хуқуқбузарлик содир этишини олдини олиш мақсадида 59 нафар фуқаролар профилактик хисобга олиниб улар билан профилактик ишлар олиб борилмоқда. Туманда соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган67 нафар спиртли ичмликга ружу қўйган ва тажовузкор рухий касалларнинг 45 нафари билан оиласига бориб уларнинг оилавий яшаш шароитлари ўрганилиб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди ва 2 нафар даволанишга мухтож бўлган спиртли ичимликга ружу қўйган шахслар мажбурий даволанишга жойлаштирилди. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Ҳотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасига мувофиқ жами 7 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган аёлларга химоя ўрдерлари берилди. жорий йилнинг 20 октябрь куни Сайхунобод тумани Гулбулоқ маҳалласи Янгиҳаёт кўчасида яшовчи 1989 йилда туғилган Н.Ш. турмуш ўртоғи Сайхунобод тумани Гулбулоқ маҳалласи Янгиҳаёт кўчасида яшовчи 1979 йилда туғилган Э.Р. томонидан,шунингдек Сайхунобод тумани Турон маҳалласи Улуғбек кўчасида яшовчи 1988 йилда туғилган Г.А.га нисбатан турмуш ўртоғи Сайхунобод тумани Турон маҳалласи Улуғбек кўчасида яшовчи 1988 йилда туғилган М.А. томонидан мунтазам равишда тазйиқ ва зўравонлик ўтказилиб келинганлиги сабаблиуларга Ҳимоя ордери берилди ва зўравонликкачек қўйилди.

Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги давомида Сайхунобод туман Ички ишлар бўлими Ҳуқубузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўлимида профилактик хисобда турган 22 нафар илгари судланган шахсларнинг хамда маъмурий назорат остида турган 17 нафар шахсларнинг оилавий шароитлари ўрганилди ва тушунтириш ишлари олиб борилди. маъмурий назоратда турган муқаддам судланган 1996 йилда туғилган Қ.Қ, 1980 йилда туғилган Қ.Ш, 1968 йилда туғилган Д.Л.лар билан профилактик огоҳлантирув суҳбатлари ўтказилди ва шу билан бир қаторда уларнинг муаммолари ҳам ўрганилиб чиқилди.

Сайхунобод туман Ички ишлар бўлими Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи ва профилактикаинспекторлари томонидан “ТИҒ” тадбири ва тунги вақтларда вояга етмаганларни ота-онасининг қарамоғисиз бемақсад юришларини олдини олиш мақсадида мунтазам равишда Тунги рейдлар ўтказилиб келинмоқда. Тунги вақтда бемақсад юрган 2 нафар вояга етмаган шахсларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан хужжатлар расмийлаштирилиб, кўриб чиқишлик учун туман вояга етмаганлар комиссиясига тўпланган хужжатлар юборилди.

Бу йўналишда ҳам профилактик ишлар давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech