6 Ноябр 2020 йил 334

“Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги давомида Сайхунобод туман Ички ишлар бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

“Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги давомида Сайхунобод туман Ички ишлар бўлимида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Тадбирга жами 19 нафар профилактика инспекторлари, 6 нафар ЙҲХГ ходимлари, 4 нафар жамоат тартибини сақлаш бўлими ходимлари хамда 15 нафар махалла ходимлари жалб қилинган. Бу борада бугунги кунда Сайхунобод туман Ички ишлар бўлими томонидан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида бир қатор чора тадбирлар ишлаб чиқиб, чора тадбирлар юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида жами 103 нафар фуқаролар шахсини аниқлаш мақсадида ички ишлар органига олиб келиниб, шахсига аниқлик киритилган, жами 214 нафар фуқароларга хуқуқбузарлик содир этганлиги учун уларга нисбатан  маъмурий баённомалар расмийлаштирилган, келгусида хуқуқбузарлик содир этишини олдини олиш мақсадида 59 нафар фуқаролар профилактик хисобга олиниб улар билан профилактик ишлар олиб борилмоқда. Туманда соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган 67 нафар спиртли ичимликга ружу қўйган ва тажовузкор рухий касалларнинг 45 нафари билан оиласига бориб уларнинг оилавий яшаш шароитлари ўрганилиб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди ва 2 нафар даволанишга мухтож бўлган спиртли ичимликга ружу қўйган шахслар мажбурий даволанишга жойлаштирилди.  Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Ҳотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасига мувофиқ жами 11 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган аёлларга химоя ордерлари берилди. Шулардан жорий йилнинг 3-4 ноябрь куни Сайхунобод тумани Бахмалсой маҳалласи Чилонзор кўчасида яшовчи 1992 йилда туғилган М.И. турмуш ўртоғи Сайхунобод тумани Бахмалсой маҳалласи Чилонзор кўчасида яшовчи 1990 йилда туғилган И.И. томонидан, шунингдек Сайхунобод тумани Бахмалсой маҳалласи Чилонзор кўчасида яшовчи 1988 йилда туғилган Х.Д.га нисбатан турмуш ўртоғи Сайхунобод тумани Бахмалсой маҳалласи Чилонзор кўчасида яшовчи 1983 йилда туғилган Ж.Д. томонидан мунтазам равишда тазйиқ ва зўравонлик ўтказилиб келинганлиги сабабли уларга Ҳимоя ордери берилди ва зўравонликка чек қўйилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech