6 Ноябр 2020 йил 451

“Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги давомида илгари судланганлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси чора-тадбирлари янада кучайтирилди

Хуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ИИО хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 147-сонли “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш”ойлигини ўтказиш тўғрисида”гиФармойиши ижроси таъминлаш юзасидан 2020 йил 15 октябрь кунидан 15 ноябрь кунига қадар Гулистон шаҳриинг 19 та маҳаллалари ҳудудида профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Айниқса, жиноят ва турли ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган илгари судланган ва вояга етмаган шахслар ўртасида профилактик чора- тадбирлар кенг миқёсда ўтказилишига аҳамият қаратилмоқда.

Махсус профилактик ойлик давомида Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими турли соҳавий хизматлар билан, жумладан Жамоат тартибини сақлаш бўлими билан ҳамқорликда бир қанча тадбирларни амалга оширишмоқда.

Хусусан, Гулистон шаҳар ҳудудида кечки 22:00 дан кейин маҳалла ҳудудларида, жамоат жойларида бемақсад юрганлар орасида жиноятчиликнинг олдини  олиш ва ҳуқуқбузарликлар ҳолатларига чек қўйиш мақсадида “тунги рейд”лар амалга ошириб келинмоқда. Бу тадбирлар, албатта, Гулистон шаҳар ҳудудида жиноятчилк динамикасининг кўтарилиб кетиш ҳолатларининг олдини олишга таъсир кўрсатмоқда.

Илгари судланганлар билан олиб борилаётган профилактик ишларга эътибор қаратадиган бўлсак, маъмурий назорат ўрнатилиши мумкин бўлган 8 нафар илгари судланган, жиноят содир этишга мойил шаҳсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди.Маъмурий назорат ўрнатилган шахслар маъмурий чекловларга қай тартибда амал қилаётганларини текшириш вақтида 13 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Албатта, ҳозирги кунда долзарб мавзулардан бири бўлиб турган вояга етмаганлар мавзусига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Шахси аниқ бўлмаган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 15 нафар вояга етмаган шахслар Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам қўрсатиш марказига жойлаштирилди.

Жиноятчиликнинг қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech