“Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги юзасидан Сирдарё тумани ИИБ Пробация гуруҳи томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
2020 йил 10 октябрь кунги Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 147-сонли Фармойиши ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2020 йил 14 октябрь кунги 60-сонли Фармойишига асосан Сирдарё туман ИИО Пробация гуруҳи томонидан режа-тадбир ишлаб чиқилиб, бир қатор профилактик тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан: Сирдарё туман ИИО Пробация гуруҳи томонидан 2020 йил 30 октябрь холатига жами 354 нафар назорат остидаги шахслар хисобда туриб, шундан 92 нафари аҳлок тузатиш ишлари жазосида, 67 нафари озодликни чеклаш жазосида, 7 нафари шартли ҳукм қилинганлар, 1 нафари мажбурий жамоат ишларида, 46 нафари муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳамда 141 нафари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинган маҳкумларни ташкил қилади.
2020 йилнинг 15 октябрь куни Сирдарё туман ИИО Пробация гуруҳида хисобда турган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган жами 23 нафар назорат остидаги шахсларни иш жойи текширилиб, иш жойида унга бириктирилган мураббийлар иштирокида назорат остидаги шахслар билан профилктик суҳбат ўтказилиб, қилинган ишлар ҳар бир назорат остидаги шахсларнинг йиғма жилдига жамланди.
Бундан ташқари, 2020 йилнинг 16-22 октябрь кунлари туман ИИО Пробация гуруҳи хисобида турган 65 нафар назорат остидаги шахслардан, 42 нафарини суд ҳукми (ажрими)да белгиланган тақиқлар юзасидан тунги вақтларда текширилиб, ўтказилган профилактик суҳбат варақалари ҳамда текширув далолатномалари шахсий йиғма жилдларига жамланди.
Шунингдек, шартли ҳукм қилинган, мажбурий жамоат ишлари, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинган жами 121 нафар назорат остидаги шахслар туман ИИО Пробация гуруҳининг хизмат хонасига чақиртирилиб ҳар бир назорат остидаги шахслар билан якка тартибда қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги юзасидан профилактик ишлар ўтказилиб, ўтказилган суҳбат варақалари назорат остидаги шахсларнинг йиғма жилдларига қўшилди.
2020 йилнинг 26 октябрь куни Сирдарё туманининг “Оқйўл” МФЙ ҳудудида ўтказилган сайёр қабулда жами 10 нафар назорат остидаги шахсларга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ЖИБ Сирдарё туман судига тақдим этилган тақдимномалар суд мажлисида кўриб чиқилиб, суд томонидан кўриб чиқилган тақдимномалар тўлиқ қаноатлантирилди.
2020 йилнинг 27 октябрь куни туман ИИО Пробация гуруҳи инспекторлари туман ҳудудида жойлашган “Пенг Шенг” қўшма корхонаси ва “Тоза ҳудуд” ДУК корхонасида ишлаб келаётган назорат остидаги шахслар билан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қарши курашиш ойлиги” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими