“Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги юзасидан Ширин шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ширин шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи томонидан 2020 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 147-сонли Фармойишига асосан ИИО Пробация гуруҳида жозо муддатини ўтаётган назорат остидаги шахслар билан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Ширин шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи томонидан 2020 йил 15 октябрь куни Ширин шаҳар судида қуйидаги шаҳар ИИО Пробация гуруҳида жозо муддатини ўтаётган ўтаётган назорат остидаги шахсларнинг ишлари кўриб чиқилди.
Жумладан; 2019 йил 11 март куни ЖИБ Боёвут туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми "в" банди, 166-моддаси 3-қисми билан 3 йил 3 ой муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган назорат остидаги шахс Э.Алимов, “Нуробод” маҳалласи, Мустақиллик кўчасида яшовчи У.Жга нисбатан 2019 йил 18 сентябрь куни ЖИБ Тошкент вилояти, Чиноз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ҳамда ЖКнинг 45-моддасини қўллаб 1 йил 6 ой муддатга автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган назорат остидаги шахс У.Ж ҳамда 2020 йил 19 октябрь куни Ширин шаҳар, М.Улуғбек маҳалласида яшовчи 20.09.1991 йилда Сирдарё вилояти Ховос туманида туғилган Х.А 28.03.2019 йилда ЖИБ Гулистон шаҳар судининг ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмининг “г” банди, 209-моддаси 1-қисми ва 45-моддасига асосан 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган назорат остидаги шахсларнинг ўталмай қолган жазо муддатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Ширин шаҳар ИИО Пробация гуруҳининг хизмат хонасида жазо муддатини ўтаб келаётган назорат остидаги шахсларнинг 30 нафари билан келгусида қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмаслик юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилганлиги билан бир қаторда уларнинг яшаш ва иш жойларида ҳам текшириш ишлари олиб борилди ва уларга нисбатан таъсир чораси бўлишлиги учун Ширин шаҳар ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ф.Хайдаров ва ИИБ бошлиғининг ЁМБ ўринбосари Ж.Худойназаровлар томонидан ҳам профилактик ишлар олиб борилди.
Ширин шаҳар ИИО Пробация гуруҳида аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидаги шахсларни иш жойларини текширилиши ва ишлаётган ташкилот ва МЧЖ раҳбарлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 2020 йилнинг октябрь ойи давомида ушбу тоифадаги 12 нафар назорат остидаги шахслар томонидан давлат даромадига 2.454.310 сўм пул ундирилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими